Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Эйбар"га қарши учрашувда жароҳат олганди, кейин эса "Гранада"га қарши ўтказилган баҳсда Родриго сафдан чиқди.
- Бу биз учун янгилик эмас. Ўйинлар кўп, дам олиш кунлари эса оз, мавсумолди тайёргарлик йиғинлари ҳам кўнгилдагидек бўлмаган" - деди "Реал" футболчиси Каземиро.
Испания матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, мавсум бошида "Реал"нинг атиги тўрт нафар футболчиси ўйинларга тайёр бўлган. Уларнинг икки нафар дарвозабонлар - Тибо Куртуа ва Андрей Лунин. Яна икки нафар эса ҳимоячилар - Варан ва Менди.
Уларнинг бири мавсум бошидан бери 1800 дақиқа ўйнаган бўлса, иккинчиси 1499 дақиқа ҳаракат қилди. Агар Менди жароҳат оладиган бўлса, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 500 дақиқа ўйнаган Марсело бор эди.