Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Азиза Умарова АҚШга йўл олган гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳақида: «Энди унга ҳеч қандай федерация тўсқинлик қилолмайди»

Баҳо:
+ | -1

Блогер Азиза Умарова АҚШ шахмат федерацияси аъзосига айланган Гулруҳбегим Тоҳиржонова борасидаги хабарлар фонида опа-сингил гроссмейстерлар Нафиса Мўминова, Хулкар ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар тарихи ҳақида фикр юритди.

Мен уч опа-сингилни анчадан буён биламан ва биз ўртанча қиз Ҳулкар Тоҳиржонова билан биргаликда Ўзбекистон тарихида биринчи марта шахматчи қизлар орасида очиқ чемпионат ўтказишга ҳам улгурганмиз.

Тасаввур қилинг, Қўқондаги оддий оилада уч нафар қиз фарзанд дунёга келади. Учала қизни ҳам ажойиб ота шахматга ўргатади, кейин тўгаракдаги мураббийларга олиб боради. Қизлар шахматдан ташқари мусиқа, инглиз тили билан шуғулланади. Оиланинг катталари уларни барча жабҳада қўллаб-қувватлайди.

Қизларнинг каттаси — Нафиса халқаро гроссмейстер мақомини олган илк ўзбекистонлик аёлга айланади. Мавжуд бўлган барча мусобақаларда ғалаба қозонади. Ўз вақтида Ислом Каримов (Ўзбекистоннинг биринчи Президенти — изоҳ «Дарё») унга Apple компьютерини топширганди.

Қизларнинг отаси тадбиркорлик билан шуғулланади, у қизларининг мураббийлар ва халқаро мусобақалар учун кетадиган харажатларини ҳамма вақт қоплаган. Бу уч спортчига оз бўлмаган миқдорда пул сарфлаган. Шахмат федерацияси раҳбарида ҳам қиз фарзанд бор, у ҳам шахмат мусобақаларида қатнашади. Бироқ ҳар доим опа-сингилларга мағлуб бўлади. Шундан федерация ва опа-сингиллар ўртасидаги муносабат у қадар яхши эмасди.

Нафиса 2007 йилда ҳудудий мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Бу уни 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 2008 йилги Осиё чемпионати ва 2010 йилги Осиё ўйинларидаги бронза медалларига етаклайди.

Федерация билан кескин муносабат 2014 йилда — учала опа-сингил (ўша вақтда спорт устаси мақомини олишга улгурган Гулруҳбегим ҳам) рейтинг бўйича Олимпиада терма жамоаси аъзосига айланганда ўзининг чўққисига чиқади.

Мамлакатнинг биринчи рақамли шахматчиси нима бўлган тақдирда ҳам қатнашар эди, бироқ қолган икки сингилга рухсат берилмади. Учала қиздан фақат бир нафари бора олиши айтилади. Шахматчиларнинг юқори рейтингига қарамай федерация шу қарорни қабул қилади. Бунақаси ҳеч қайси қоидаларда ёзилмаган ва аниқ тушунтириш берилмаган. Опа-сингиллар бу адолатсиз қарорга қарши чиқади ва ўз кучларини барчага кўрсатиб қўйиш учун очиқ равишда қўшимча ўйин ташкил қилишни таклиф қилади. Федерация рад этади. Охир-оқибатда учала опа-сингил ҳам иштирок этишдан бош тортади. Сабаби улар Ўзбекистон терма жамоасида бирга дона суришни бутун умр орзу қилганди.

Қизлар кейинги барча йилларда турли мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди. Кенжа қиз — Гулруҳбегим ҳатто Жаҳон чемпионати ярим финалига қадар етиб борди. Ўзбекистон тарихида илк бор аёл шахматчи бу натижани қайд этди! Сиз уни Тошкентда мухлислар тўдаси кутиб олди деб ўйлайсизми? Уни ҳеч ким кутиб олмади, автомобиль калитини гапирмай қўя қолай, ҳатто бир дастда гул ҳам берилмади. Унинг муваффақиятлари ҳар доим эътиборсиз қоларди, балки бунга федерациянинг «саъй-ҳаракатлари» сабаб бўлгандир.

Гулруҳбегим АҚШда билим олиш имкониятига эга бўлди. У ерда унинг машғулотлари, клубдаги фаолияти учун кетган барча харажатлари қоплаб берилмоқда. Унга ҳеч қандай федерация халал беролмайди. Ҳеч қандай қизиқишлар тўқнашуви бўлмайди. Унда ғалабалар сари бориш учун яхшироқ шароит бор.

Бизда бу каби иқтидорли қизларни қадрламасликларидан афсусдаман. Бироқ бу ажойиб шахматчилар қачонлардир Қўқондаги оддий ўзбек оиласида туғилганидан чексиз фахрдаман. Улар қаерда совринли ўринларни эгалламасин, ўзбек бўлиб қолади. Қолгани — спорт функционерларининг айби. Ота эса — тилла одам.

Биз сизлар билан фахрланамиз, қизлар! Сиз миллатимиз ғурурисиз.

Азиза Умаров, блогер.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:31, 28.12.2020.
Ўқилди: 8844 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.