Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедовни мукофотлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугун, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эътиборлиси, мукофотланганлар орасида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Хитойнинг "Тианжин Теда" клуби футболчиси Одил Аҳмедов ҳам бор. Бугунги тадбирда 33 ёшли футболчи ҳам давлат раҳбаридан мукофотни қабул қилиб олди.

"Биз кейинги йилларда яхши анъанани йўлга қўйиб, юртдошларимизга мукофотларни байрам кунида топшириб келаётган эдик. Афсуски, бу йилги пандемия шароитида одамларимизнинг соғлиғини асраш учун ушбу хайрли тадбирни бироз кейинга суришга тўғри келди. Эзгуликнинг кечи йўқ, дейдилар. Насиб этган экан, мана бугун сизлар билан Янги йил байрами арафасида юзма-юз кўришиб, дийдорлашиб турибмиз", – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари мукофотланганларни табриклаб, уларга ўзининг юксак эҳтиромини билдирди. Ўз ўрнида мукофотланганлар юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:07, 28.12.2020.
Ўқилди: 7765 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.