Италиянинг «Фиорентина» клуби президенти Рокко Коммиссо А Сериянинг 14-тур доирасида «Ювентус» (3:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Ўйинни турмуш ўртоғим билан бирга томоша қилдим ва учинчи голни киритгунимизча қўрқиб ўтиргандим. Чунки, ҳакам «Ювентус»га эртами-кечми совға тайёрлаши мумкин эди», – деди Коммиссо Radio Bruno билан суҳбатда.