«Арсенал» ҳимоячиси Сеад Колашинац фаолиятини Германия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Унинг ижара асосида «Шальке»га ўтиш жараёни охирига етказилди. Босниялик футболчи 2012-2017 йилларда гельзенкирхенликлар сафида тўп тепган.
Колашинац АПЛнинг жорий мавсумида атиги битта ўйинда ҳаракат қилди.