АПЛнинг 17-тур доирасида "Манчестер Юнайтед" клуби ўз майдонида "Астон Вилла" жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида Антонио Марсьял рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди.
58-дақиқада эса Траоре Де Хеа дарвозасини ишғол этиб мувозанатни тиклади.
Бироқ, меҳмонларнинг хурсандчиликлари узоққа чўзилмади. Погбага нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини Бруну Фернандеш аниқ амалга ошириб, "МЮ"га навбатдаги ғалабани улашди.
"Манчестер Юнайтед" – "Астон Вилла" 2:1
02.01.2021 йил. 01.00, «Олд Траффорд» стадиони
Голлар: 1:0 – 40 Марсьяль, 1:1 – 58 Траоре, 2:1 – 61 Бруну Фернандеш (пенальти).
"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Байи, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу, Бруну Фернандеш (Джеймс, 87), Фред, Погба, Мактомини (Матич, 65), Марсьяль, Рэшфорд.
"Астон Вилла" – Мартинес, Конса, Таргетт, Мингз, Кэш, Эль-Гази (Дэвис, 84), Грилиш, Дуглас Луис, Макгинн, Траоре (Рэмзи, 79), Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Магуайр (49), Байи (55).