Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Астон Вилла" жамоаси устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг, жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳақида илиқ фикраларни билдирди.
"Погба тобора ўз спорт формасини йиғмоқда ва кундан-кунга кучайиб бормоқда. У ўз ўйинини топиши учун 25 дақиқа вақт талаб этилди, у ўз ўйинини топиб олгач, яхши ўйин намойиш этишни бошлади.
"Биз унинг қўшган ҳиссасидан мамнунмиз. Ҳимоямизда ёки майдон марказида тўпни Погбагача етказиб беришимиз муҳим.
Ҳимояланаётган пайтимизда у қанотга кетиб қоляпмиз, аммо биз унинг рақиб ортидан тўпни эгаллаб олишини хоҳладик. Унинг жисмоний ҳолати биз учун жуда муҳим, чунки "Астон Вилла" лигадаги жисмонан бақувват жамоалардан бири.
"Бизга Погбадек ўйин керак эди. У Марсьялнинг киритган голида ўз кучи ва техникасини намойиш этди. Погбанинг бугунги ўйинидан қониқдим", — деди Сульшер Sky Sports билан суҳбатда.