Calciomercato нашрининг хабарига кўра, "Марсель" "Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Миликни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Полшалик футболчини сотиб олишга Франция клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш шахсан қизиқмоқда.
Хабар қилинишича мутахассис ҳужумчи билан бир неча бор суҳбатлашган.
Таъкидлаш жоизки "Марсель" Милик учун 10 миллион евро таклиф қилмоқда.
Олдинроқ "Ювентус" ҳам футболчига даъвогарлик қилаётган эди.