«Барселона» Ла Лиганинг 17-тури доирасида 3 январь, якшанба куни «Уэска»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да бошланади.
"Кўк-анорранглилар" устози Рональд Куман учрашувга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Ундан 22 нафар футболчи ўрин олди.
Учрашувни жароҳат сабаб Жерар Пике, Серхи Роберто, Ансу Фати ва Фелиппе Коутиньо каби футболчилар ўтказиб юборади. Самуэль Умтити эса ошқозони билан боғлиқ муаммога дуч келгани боис қайдномага киритилди. Жамоа сардори Лионель Месси сафга қайтди.
Кенгайтирилган жой олган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Марк Андре тер Штеген, Нето, Иньяки Пенья;
Ҳимоячилар: Сержиньо Дест, Роналд Араухо, Клеман Лангле, Хорди Альба, Оскар Мингеса, Матеус Фернандес, Хуниор Фирпо, Де ла Фуэнте Конрад.
Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Карлес Аленья, Рикард Пуч, Миралем Пьянич, Педри Гонсалес, Франсишку Тринкау, Френки де Йонг.
Ҳужумчилар: Антуан Гризманн, Мартин Брэйтуэйт, Лионель Месси, Усмон Дембеле.