Кириш Регистрация

Суареснинг сўнгги дақиқада урган голи «Атлетико»га ғалаба келтирди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 17-тури доирасида «Атлетико» клуби сафарда «Алавес» меҳмони бўлиб очко йўқотишига бир бахя қолди.

Биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида Маркос Льоренте мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 63-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Лагуардиа майдонда четлатилди. Майдонда ўн киши бўлиб қолган "Алавес" ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Сўнгги дақиқа эса Луис Суарес мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, "Атлетико"га 3 очко келтирди. Ушбу ғалабадан кейин Симеоне жамоаси ўз очколарини 38тага етказиб, яна биринчи ўринга қайтди.

Испания Ла лигаси, 17-тур
Алавес – Атлетико 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 41 Льоренте, 1:1 – 84, автогол Фелипе, 1:2 – 90 Суарес.
Алавес – Пачеко, Лагуардиа, Хави Лопес (Марин, 89), Агиррегабириа, Лежен, Сайнс (Риоха, 68), Мендес (Лукас Перес, 75), Батталья, Ману Гарсия (Тачи, 68), Хота, Дейверсон (Хоселу, 75).
Атлетико – Облак, Эрмосо, Хименес, Фелипе (Лоди, 88), Врсалько, Лемар, Коке, Карраско (Сауль, 82), Льоренте, Корреа (Жоау Феликс, 62), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Карраско (29), Суарес (90).
Четлатиш: Лагуардиа (63).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:16, 03.01.2021.
Ўқилди: 3665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4907]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4001]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3237]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3234]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3165]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2843]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2814]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2559]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2530]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.