"ПСЖ"нинг бир нафар футболчисини коронавирус учун топширган тест натижаси мусбат кўриниш берганлиги ҳақида клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Айнан қайси футболчи эканлиги очиқланмаяпти, лекин у аллақачон каратинга олинди.
Сўнгги пайтларда коронавирус инфекцияси яна авж ола бошлади.