Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслиганинг 14-тур доирасида «Майнц» (5:2) устидан қўлга киритилган йирик ҳисобдаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Танаффус пайтида керакли бўлган ўзгаришларни амалга оширдик, биринчи бўлимда бизга етишмаган кураш олиб боришни бошладик. Танаффусга қадар бизда атиги иккита имконият бўлди, лекин рақиб анча хавфли эди, чунки ҳимоядаги яккакурашларда айтарли биз ютмагандик.
Иккинчи бўлимда яхши харакат қилишни ўйлагандик. Кутганимиздек, иккинчи бўлимда яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик. Нима учун биринчи бўлимда бундай ўйин намойиш этганимизни билмайман», – деди Флик.