Англиянинг «Челси» клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 17-турида «Манчестер Сити» (1:3) клубидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин истеъфога ҳақида фикр билдирди.
«Мен раҳбарият номидан гапирмоқчи эмасман. Мен ўз шартномам бўйича жавоб бера олмайман, мен фақат футболчиларнинг спорт формасига ва натижага жавоб бераман. Фақатгина мураббий сифатида гапиришим мумкин.
Истеъфо мени хавотирга олмайди. Мен ўйиндан кейин жамоамиз аъзолари билан қийин даврни кутганлигим ҳақида гаплашдим. Биламан, бу осон бўлмайди.
Бир ой олдин одамлар менга янги шартнома таклиф қилиш кераклиги ҳақида гапиришганди. Босим доим бўлади. Менинг вазифам – ишлашда давом этиш ва футболчиларни танлаш», – деди Лэмпард.