Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Рональд Куман таркибга янги ҳужумчи олиб келиш ишқида ёнмоқда. Жамоа таркибида «тўққизлик» позициясида ўйнайдиган футболчи етишмаяпти.
«Ҳужум чизиғимизга кўпроқ гол киритадиган футболчи керак. Мен таркибдаги ҳар бир футболчига ишонаман, лекин бизга «тўққизлик» етишмаяпти. Бизда кўп ўйинлар бор ва бизга барча футболчиларимиз керак. Биз мавсум бошида бир неча бор жамоани ҳужумда самаралироқ қилиш учун олдинда кимдир кераклигини айтган эдик. Лекин бу фақат бизга боғлиқ эмас», - деди Куман.