Германиянинг "Лейпциг" клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслиганинг 14-тур доирасида "Штутгарт" (1:0) жамоаси устидан қўлга киритилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Танаффусгача бўлган 20 дақиқада яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда янада яхшироқ ўйнадик. Биз жуда кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Бу сўнгги ҳафтада роса мавзу бўлди. Умуман олганда, ҳақли ғалабани қўлга киритдик", - деди Нагельсманн Kicker.de сайтига.