Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Лига Кубоги доирасида «Брентфорд» клубига қарши бўладиган ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.
«Тоттенхэм» учун энг муҳим ўйинлардан бирими? Ўйлайманки, ҳа! Кўп йиллардан бери совринларни кутиб юрган клуб нуқтаъи-назаридан мен шундай деган бўлардим.
Умуман олганда ярим финал биз учун жуда муҳим. Янаям муҳимроғи - финал. Ҳар бир мусобақа муҳим. Бу 10 йиллардан буён кубокларсиз жамоа учун жуда муҳим.
Ўн йилдан сўнг ҳар бир мусобақа муҳимроқ аҳамият касб этади ва олдимизда турган икки ўйинда ғалаба қозонсак - Кубокни қўлга киритамиз», – деди Моуриньо.