Италия чемпионатининг 16-тури доирасида «Женоа» 6 январь куни сафарда «Сассуоло» клуби меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Генуяликлар бош мураббийи Давиде Баллардини мазкур баҳс учун қайдномага 23 нафар футболчини киритди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов кенгайтирилган таркибдан ўрин олди.