Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

CIES: Рэшфорд — жаҳоннинг энг қиммат футболчиси. Роналду ва Неймар топ-100га кирмади

Баҳо:
+ | -

Футбол соҳасида илмий тадқиқот олиб борувчи "CIES Football Observatory" Европанинг топ-5 чемпионатларида ўйнаётган энг қиммат футболчиларнинг рейтингини эълон қилди. Ўйинчиларнинг нархи CIES томонидан ишлаб чиқилган махсус алгоритм ёрдамида ҳисобланган.

Ушбу рейтингни «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд эгаллади. Унинг нархи 165,6 миллион еврога баҳоланди. Кучли учликка «Боруссия Дортмунд» форварди Эрлинг Холанд (152 миллион) ва «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд (151,6 миллион) киришди.

Тўртинчи поғонани «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш банд этди (151,1). «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе эса кучли бешликка кирди (149,4).

«Барселона» етакчиси Лионель Месси бор-йўғи 97-поғонага жойлатирилди (54 миллион евро). «Ювентус» форварди Криштиану Роналду 131-ўринга тушиб кетган бўлса (131-ўрин, 47 миллион), «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ҳам кучли юзталикка кирмади.

Маълумот ўрнида. CIES Football Observatory ушбу рейтингни бир йилда 2 марта эълон қилади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 17:03, 06.01.2021.
Ўқилди: 13339 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.