Италиянинг «Наполи» клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Серия доирасида «Специя» (1:2) жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Биз майдонда жуда кўп асабийлашяпмиз. Гол ўтказиб юборишимиз билан ўйинга қайта олмаяпмиз. Мана шу камчилик устида ишлашимиз керак.
Биз учун яна бир муаммо – гол уриш. Жуда кўплаб вазиятларни содир этяпмиз. Яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз керак.
Жорий мавсум жуда кўп очко йўқотдик, бу учун барча тенг жавобгар. Бу шунчаки омад туқайли эмас. Футболчилар мағлубиятни қабул қилишлари ва олдинга қарашлари керак. Бугун жуда кўплаб зарба йўлладик, аммо мағлубиятга учрадик. Мен анча хотиржам жамоани кўришни истайман», - деди Гаттузо DAZN билан суҳбатда.