«ПСЖ» устози Маурисио Почеттино Франция чемпионатининг 18-тур доирасида «Сент-Этьен» (1:1) клубига қарши ўйинда қайд этилган дуранг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ушбу баҳс аргентиналик мутахассиснинг "ПСЖ"даги дебют ўйини бўлди.
«Албатта, бироз хафаман, чунки биз «ПСЖ»миз ва ғалаба қозонишимиз шарт. Лекин бизнинг ихтиёримизда тайёргарлик кўриш учун 3 кун вақт бор эди. Кўплаб жиҳатларимизни кучайтиришимиз керак ва шуларни устида ишлаймиз.
Бу биз хоҳлаган натижа эмас, лекин албатта «Сент-Этьен» бу натижага лойиқ ўйин намойиш этди. Ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Биз турли хил концепцияларни амалда қўллашга ҳаракат қилдик, футболчилар буни амалга оширишга ҳаракат қилишганидан хурсандман.
Йигитларнинг ўз ишларига бўлган муносабатларидан қониқдим. Ўйин мобайнида тўп билан муомала қилишни кучайтиришимиз керак. Кучайтиришимиз керак бўлган нарсалар кўп», – деди Поччетино.