Мадриднинг «Реал» клуби ўз футболчиси Такефусу Кубони «Хетафе»га ижарага бериб юборди. Ижара муддати шу мавсумнинг охиригача мўлжалланган. Бу ҳақда «Хетафе» клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кубо жорий мавсумнинг биринчи қисмини «Вильярреал» таркибида ижара асосида ўтказганди.
Кубо «Реал»га 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган. Япониялик футболчининг «бланкослар» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. Такефусе айни пайтда 19 ёшдa.