Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

А серия. «Ювентус» - «Сассуоло» ўйини олдидан (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

“Сассуоло” қизиқ жамоа. “Аталанта”си бор чемпионатга яна бир унга ўхшаш клуб ортиқчалик қиладигандек, гўё, аммо ҳозирча айнан “Сассуоло” бунинг аксини исботлаб келмоқда.

Яхши ҳужум аппаратига эга, бироқ ҳимояси мувозанатни бузиб қўйиши мумкин бўлган клуб. Ҳамед Траоре, Жереми Бога, Франческо Капуто ва Доменико Берарди – жисмонан кучли, индивидуал яхши ва қарор қабул қилишда етарли даражада креатив футболчилар. “Ювентус”га қарши ўтган мавсумдаги ўйинлар – 2:2 ва 3:3 ҳисобларида якунланган. Бугун 62 ёшга тўлган Маурицио Сарри енга олмаган “Сассуоло”ни, хуллас.

Бунинг сабаби менимча мураббий охирига етказа олмаган бўлса ҳам элементлари сезила бошлаган “саррибол” Дзерби жамоаси учун қулай ўйин услуби. Тўпга эгалик қилишни рақибга топширишдан қўрқмайдиган “Сассуоло” ортда қолдирилган бўш зоналар учун жазолашни яхши уддалайди. Пирло ҳам ҳали ўйинини шакллантиримоқда. Барқарорлик йўқ. Аввалроқ буни эслаб ўтгандик.

Бир сўз билан айтганда, бугун туринликларга осон бўлмайди. Бироқ, қаторасига 10-чемпионлик учун курашаётган клуб рақибдан келиб чиқолмайди, наздимда. “Милан”ни енгиб ҳаммаси жойида эканини кўрсатган “Ювентус” бугун энди “Сассуоло”ни мағлуб этиши керак.  

"Ювентус"-"Сассуоло"
00:45/Футбол ТВ

Ориф Толипов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:55, 10.01.2021.
Ўқилди: 2266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.