Кириш Регистрация
17/12 00:45 Лацио 0-6 Интер
17/12 01:00 Борнмут 1-1 Вест Хэм
19/12 01:30 Вильярреал - Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол - Валенсия

Ла лиганинг сўнгги 10 йилдаги энг яхши дриблинг усталари рейтинги: Месси — етакчи

Баҳо:
+ | -

Opta нашри Ла лиганинг сўнгги 10 йилдаги энг яхши дриблинг усталари рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, биринчи ўрин «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли бўлди. Аргентиналик футболчи рақибларини жами 1617 марта муваффақиятли алдаб ўтган ва энг яқин таъқибчидан деярли уч баробарга ўзиб кетган.

Иккинчи поғонани эса Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳужумчиси Икер Муниаин эгаллади. У ўн йил давомида "бор-йўғи" 607 марта рақибларини алдаб ўтган. "Реал" сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Иско эса 527та дриблинг билан кучли учликка кирди. Неймар эса "Барса" сафида 4 йиллик фаолияти давомида рақиб футболчиларини 493 марта алдаб ўтган ва у тўртинчи ўринга жойлашди.

2018 йилда «Ювентус»га йўл олган «Реал» собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду 10-поғонани банд этди. Португалиялик футболчи 8 йил давомида 403та алдаб ўтишни амалга оширган.

Топ-10лик билан танишинг:

1. Лионель Месси («Барселона») — 1 617 дриблинг;

2. Икер Муниаин («Атлетик») — 607;

3. Иско («Реал») — 527;

4. Неймар («Барселона») — 493;

5. Эвер Банега («Севилья» ва «Валенсия») — 465;

6. Фабиан Орельяна («Вальядолид») — 452;

7. Хоакин Санчес («Бетис») — 450;

8. Марсело («Реал») — 430;

9. Андрес Инеста («Барселона») — 426.

10. Роналду («Реал») — 407.

Манба: football.ua
Киритилди: 17:17, 11.01.2021.
Ўқилди: 3692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.