Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган, аммо кейинроққа қолдирилган баҳс бўлиб ўтди.
"Атлетико" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимда Корреа, иккинчи таймда эса Саулнинг голлари мадридликларга ғалаба келтирди.
Натижада "Атлетико" 41тага етказиб, 2-ўриндаги "Реал" билан фарқни 4 очкога оширди.
Испания Ла лигаси, 1-турнинг кўчирилган баҳси
Атлетико – Севилья 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 17 Корреа, 2:0 – 76 Сауль.
Атлетико – Облак, Триппьер, Эрмосо, Хименес, Савич, Льоренте, Карраско (Фелипе, 88), Коке, Лемар (Сауль, 66), Корреа (Жоау Феликс, 66), Суарес (Торрейра, 82).
Севилья – Буну, Диего Карлос, Навас (Оливер Торрес, 78), Кунде, Акунья, Ракитич, Фернандо, Сусо (де Йонг, 78), Жордан (Оскар Родригес, 59), Окампос, Эн-Несири (Мунир, 84).
Огоҳлантиришлар: Коке (48), Савич (57).