Каталониянинг "Барселона" клуби президентлигига номзод Жоан Лапорта Криштиану Роналду билан шартнома имзолашга яқин келганини айтиб берди.
“Роналдиньо ва Рафаэль Маркеслар билан шартнома тузишни режалаштиргандик. Кейин бизга ўша вақт “Спортинг”да ўёнаётган Криштиану Роналдуни таклиф қилишди. Роналдунинг вакилларидан бири уларда "Манчестер Юнайтед"га 19 миллион евро эвазига сотилаётган футболчи борлигини айтди, аммо ўша пайтда бизга Роналдуни 17 миллион еврога бериши мумкин эди.
Аммо, ўша пайт Роналдиньонинг трансферини деярли ҳал қилиб бўлган эдик. Криштиану эса марказдан кўра, кўпроқ қанотда ўйнарди. Бизга эса қанотларда барчаси кўнгилдагидекка ўхшади ва шу сабабли биз Роналдунинг трансферига рад жавоб бердик. Бундан умуман афсусланмайман”, - деди "Барселона"нинг собиқ президенти.