Маълум бўлишича "Манчестер Юнайтед"нинг кеча бўлиб ўтган "Блэкберн"га қарши ўйинида Уэйн Рунининг майдонга тушмагани Сер Алекснинг Рунига нисбатан жазоси билан боғлиқ экан.
Фергюсоннинг ўзи Рунининг таркибда йўқ эканлигини қуйидагича изоҳлаганди: "Руни ушбу ҳафтада машғулотларда иштирок эта олмади. Унинг кичик жароҳати бор. Умид қиламизки, у кейинги учрашувгача соғайиб кетади".
Бироқ ҳамма жойда ҳозиру-нозир бўлган инглиз матбуоти ушбу вазиятнинг асл сабабларини аниқлай олди. Маълум бўлишича Уэйн шериклари Гибсон ҳамда Эванслар билан "Уиган" устидан қозонилган ғалабани тунги клубда нишонлашган. Бу эса сэр Алекснинг жахлини чиқарган. Фергюсон ушбу футболчиларни дам олиш кунида ҳам машғулотлар ўтказишига мажбурлаган ва кейин "Блэкберн"гв қарши ўйнамасликларини маълум қилган.