«Рома» ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло коронавирусга топширган тест мусбат натижа берди. Бу ҳақда футболчининг ўзи хабар берди.
«Афсуски, бугун эрталаб COVID-19га топширган тест мусбат натижа берди. Аҳволим яхши, симптомлар йўқ, лекин, мен зудлик билан карантинга йўл олдим. Имкон қадар машғулотга қайтишга умид қиламан. Ҳозирча эса уйда ўтириб жамоадошларимга мухлислик қиламан», — дея ёзди 21 ёшли италиялик футболчи Инстаграм орқали.