"Бавария" ҳимоячиси Давид Алабанинг отаси Жорж Алаба ўғлининг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.
"Давид ҳали бир қарорга келмади, у "Реал" билан шартнома имзоламади. Унга қизиқиш билдираётган бошқа клублар ҳам", — деди Жорж Алаба Sport1.de сайтига берган интервьюсида.
Аввалроқ, 28 ёшли футболчи "Реал" билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани, унинг йиллик маоши 11 миллион еврога тенг бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Давид ёзда эркин агентга айланади.