«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг ёрдамчиси Давид Беттони «Алавес»га қарши бўлиб ўтган ўйин (4:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
«Ҳақли ғалаба. Биз тўпни назорат қилдик, учрашувга жиддий ёндашдик. Жамоа ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчи алмаштиришдан олдин эса бош мураббийнинг фикрини билишни истагандим. У бу ерда бошлиқ.
Зидан ҳам жамоанинг ўйинидан, футбочлиларнинг иштиёқидан қониқиш ҳосил қилди. У мендан ўйинчиларни табриклаб қўйишни сўради. Энди эса бироз дам олиб, кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлашимиз керак».
Азар ҳақида
«Жароҳатлар туфайли бир ярим йиллик мавсум унга оғир бўлди. Унга нисбатан сабр қилишимиз керак. Аммо "Реал"да сабр қилиш осон эмаслигини яхши биламиз. Ўйиндан-ўйинга у ўзининг энг яхши формасига яқинлашмоқда», – деди мураббий.