Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

UFC 257. Дастин Порье 2-раунддаёқ Конор Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди (видео)

Баҳо:
+ | -

Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да Тошкент вақти билан 24 январь тонгида UFC 257 мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечди. Биринчи раунд кутилганидек Макгрегорнинг устунлиги остида кечди. Бироқ иккинчи раундда Порье фаоллик қўшди ва зарбалар сериясини ижро этди. Кетма-кет зарбалардан кейин ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди. Шу тариқа Порье Конордан реванш олишга муваффақ бўлди.

Яна бир асосий жанг Bellator’нинг собиқ юлдузи Майкл Чендлер ва тажрибали Ден Ҳукер ўртасидаги кечди. Чендлер UFC’даги дебют жангининг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди.

Асосий карднинг яна бир жангида ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов америкалик Эндрю Санчесга қарши октагонга кўтарилди. Муродов учинчи раундда рақибини нокаутга учратиб, промоушендаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.

UFC 257 мусобақаси натижалари билан танишинг:

Асосий кард:

— Дастин Порье (27-6) иккинчи раунддаги техник нокаут эвазига Конор Макгрегорни (22-5) мағлубиятга учратди;

— Майкл Чендлер (22-5) биринчи раунддаги техник нокаут эвазига Ден Ҳукерни (20-10) мағлуб этди;

— Жоанн Колдервуд (15-5) очколар ҳисобига кўра Жессика Айдан (15-9) устун бўлди;

— Маҳмуд Муродов (25-6) учинчи раунддаги техник нокаут эвазига Эндрю Санчесни (12-6) мағлуб этди;

— Марина Родригес (22-1-2) иккинчи раундда Аманда Рибасни (10-2) нокаутга учратди.

Прелим кард:

— Арман Сарукян (17-2) очколар ҳисобига кўра Мэтт Фреволани (8-2) енгди;
— Бред Таварес (18-6) очколар ҳисобига кўра Антонио Карлос Juniorдан (10-5) устун келди;
— Хулианна Пеня (11-4) учинчи раундда бўғиш усулини қўллаб Сара Макманни (12-6) таслим этди;
— Марсин Прахнио (14-5) очколар ҳисобига кўра Ҳалил Раунтрини (9-6) енгди;
— Мовсар Евлоев (14-0) очколар ҳисобига кўра Ник Ленсни (30-12-2) мағлуб этди;
— Амир Альбази (14-1) очколар ҳисобида Жалгас Жумагуловдан (13-5) устун келди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:21, 24.01.2021.
Ўқилди: 8086 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик