«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия лига кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Ливерпуль»га қарши ўйин (3:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ажойиб. Биз ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйнадик, чиройли голлар урдик.
«Ливерпуль»га қарши ўйинда жамоа яхши ҳимояланиши керак, ўтказиб юборилган голларга кўрсатган реакциямиз яхши бўлди. Албатта, ўйин сўнгида дарвозамиз олдида вазиятлар юзага келди, аммо ҳимояда ишончли ҳаракат қила олдик.
Фернандеш жаримадан чиройли гол урди. Бруну машғулотдан кейин ҳам 45 дақиқа қолиб, жарима зарбаларини машқ қилади. Кеча ҳам шундай қилганди. Шунинг учун бугун унда имконият юзага келса, гол уришига ишончим комил эди.
Рэшфорд ҳужум марказида, ўнгда ва чапда ўйнади. Агар бугун эртароқ гол урсак, қарши ҳужумда самарали ҳаракат қилишимиз мумкинлигини сезгандик. «Ливерпуль» эса чуқур ҳимояланади. Шунинг учун тўпни эгаллаган заҳоти тез ҳаракат қилишимиз керак эди. Шундай қилдик ҳам», – деди Сульшер.