Италиянинг «Милан» ярим ҳимоячиси Исмоил Бенассер жароҳатидан фориғ бўлди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар тарқатмоқда.
Беннасер декабрь ойида жароҳат олганди. Бугун у жамоанинг умумий машғулотларида иштирок этди.
Беннасер А Серия доирасида 30 январь куни «Болонья» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда майдонга тушиши мумкин.