«Барселона»нинг собиқ президенти ва ҳозирда президентлик учун номзодлардан бири Жоан Лапорта каталонияликлар клуби ҳужумчиси Мессига қизиқиш билдираётган «ПСЖ»ни танқид қилди.
«Месси улар таклиф этган шартномага имзо чекадими ёки йўқ, билмайман. Балки ҳа. Қачонки, улар молиявий фейр-плей қоидаларини бузишда давом этсалар. Билишимча, ўтган йили улар шу сабаб билан катта йўқотишларга дуч келишган.
Мен улар ўз мақсадларига эришиш учун қоидаларни эътиборсиз қолдиришадими ёки йўқлигини билмоқчиман. Агар шундай бўлса, мен УЕФА ва ФИФАнинг қатъиятли муносабатда бўлишига умид қиламан ва Спорт арбитраж суди бунга эътибор қаратади деб ўйлайман» - дейди Лапорта.
Мессининг «Барселона» билан келишуви жорий йилнинг 30 июньига қадар амал қилади. 33 ёшли футболчига асосий даъвогарлар «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» ҳисобланади.