Тошкентнинг икки гранд клуби – “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари чемпионат олдидан суперкубок ўйинида иштирок этишади.
Айнан шу ўйин санаси бўйича иккала клуб ўзаро келишиб олиши керак. Суперкубок учрашувини қайси санада ўтказишни ЎзПФЛ раҳбарияти клубларга қўйиб берди.
Таҳминларга кўра, ушбу учрашув 20-25 февраль оралиғида бўлиб ўтади.