Англиянинг икки номдор клублари — "Арсенал" ва "Ливерпул" Москванинг "Спартак" клуби Ҳужумчиси Веллитонни қўлга киритиш учун курашга киришади. Бу ҳақда 5 январ куни Британия радиостанцияларидан бирида хабар берилади.
Инглиз клублари бразилиялик футболчи учун 7 миллион фунт атрофида тўлашга тайёрлар. Маълумотларга қараганда ливепулликлар бош мураббийи Кенни Далглиш "Спартак" ҳужумчисининг ўйинларини анчадан буён кузатиб келади ва ўз жамоасида бу футболчини кўриш нияти бор.
Аввалроқ футболчига Италиянинг "Фиорентина" ҳамда Германиянинг "Боруссия Д" клублари ҳам қизиқиш билдирган эдилар.
Маълумот учун, Веллитон "Спартак" таркибида 93 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 57 бор ишғол қилган.