Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасининг собиқ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров бундан-буён олий лигага қайтарилган Зарафшоннинг “Қизилқум” клубига устозлик қилишга яқин турибди.
Маълумотларга қараганда, Равшан Акмалович айни пайтда Зарафшон шаҳрида клуб раҳбарияти билан музокаранинг сўнгги босқичини олиб боряпти ва клуб билан яқиндан танишмоқда.
Тез орада “Қизилқум” Ҳайдаровни расман бош мураббий сифатида таништиради.