Қаршининг "Насаф" клуби 5 январь куни Тошкентдаги "Золотая Долина" меҳмонхонасида йиғилди. Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоанинг йигирма беш нафар футболчи 6-7 январь кунлари тиббий кўрикдан ўтишади.
Жамоани украиналик дарвозабон Дмитрий Козаченко тарк этган. "Насаф" раҳбарияти Ғайрат Ҳасанов ("Андижон") ва Суҳроб Неъматов ("Бухоро")лар билан шартнома имзолаган.
"Режага кўра, "Насаф" жамоаси 11 январь куни йиғин ўтказиш учун Дубайга сафар қилади. Қаршиликлар икки ҳафта давомида Бирлашган Араб амирликларида машғулотлар ўтказишади. Йиғин давомида бир қатор хориж футбол клублари билан назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Дубайда ўтадиган машғулотлар чоғида мураббийлар янги легионер футболчиларни синовдан ўтказишни мўлжаллашган", дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.