"Севилья" ҳужумчиси Юсуф эн-Несирий Испания чемпионатининг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Марокашлик футболчи ўтган ойда Ла лига доирасида 6та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга муваффақ бўлди. Эн-Несирий "Реал Сосьедад" (3:2) ва "Кадис" (3:0)га қарши учрашувларда "хет-трик"ка эришган бўлса, "Алавес"га қарши ўйинда (2:1) битта гол муаллифига айланди.
23 ёшли Эн-Несирий жорий мавсумда "Севилья" таркибида барча мусобақалар доирасида 31та учрашув ўтказиб, 17та голга муаллифлик қилди. Унинг андалусияликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.