Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

2021 йилдан аёллар футболини ривожлантириш янги босқичга киради

Баҳо:
+ | -

Аёллар футболини ривожлантириш масаласи 2021 йилдан эътиборан янги босқичга киради.

ОФК аёллар жамоаларида камида бир, ФИФА эса икки ёш тоифасидаги тайёрлов гуруҳлари бўлиши кераклиги борасида талаб қўйган. Шундан келиб чиқиб, аёллар футболида U-16 ҳамда U-14 ёш тоифаларида ҳам мусобақалар бўлиб ўтади.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида U-14 мусобасини ҳудудий футбол ассоциациялари ёрдамида ўтказади. Аёллар жамоалари қошида эса U-16 жамоалари ташкил этилади. Бунда:

— мазкур ёш тоифасидаги қизлар билан шартнома имзолаш мажбурияти бўлмайди, футболчи қизлар келишув битими асосида қабул қилинади. Демак, клублар ойлик-маошлар учун ортиқча чиқим қилмайди;

— мусобақа марказлаштирилган форматда ўтказилади ва катта ҳаражатни талаб қилмайди;

— U-16 ёш тоифасида асосан маҳаллий қизлар тўп суради. Бу эса яшаш ва овқатланиш учун катта ҳаражат қилишга олиб келмайди. Пировардида ҳудудларда футболчи бўлиш истагидаги қизларнинг миллионлар ўйинига кириб келиши учун шароит яратилади.

Ўз навбатида ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида аёллар жамоаларидан бадал пули олиш одатига чек қўяди, аёллар жамоалари бадал пулларисиз мусобақаларда иштирок этади. Орттирилган пул U-16 жамоаси ҳаражатларига сарф этилади.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 19:45, 10.02.2021.
Ўқилди: 2322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3121]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2126]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1841]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1721]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1710]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1705]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1688]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1648]

Жезуш: "Роналду Португалия рамзи, аммо..." [1507]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1456]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик