Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Неймар дунёдаги энг яхши пенальти ижрочиси(ми?)

Баҳо:
+1 | -

Неймар 2015/16 йилги мавсумда "Барселона"да тўп тепиб юрган пайтларида кетма-кет уч марта 11 пенальтидан гол ура олмади. Шундан сўнг, кўпчилик мухлислар пенальти тепишни бразилиялик футболчига бермаслик керак деган фикрга келишганди. Аммо, ҳамма нарса вақт талаб қилганидек, Неймар ҳам бироз муддатдан сўнг, «ПСЖ» жамоасига кўчиб ўтгандан кейин, пенальтидан зарба беришда кўпгина футболчиларга дарс бериб қўйишни уддалади. Ҳозир шу ҳақида бироз фикр юритамиз.

Бразилиялик чарм тўп устаси «ПСЖ»га ўтганидан кейин пенальти ижро этишни янгича даражага кўтарди. Лига-1 мусобақасида 11 метрли зарбаларни яхши қайтара оладиган кўплаб дарвозабонлар бор. Булар Бенуа Костил, Майк Менян ва Стефан Руффе, аммо мазкур дарвозабонларнинг барчаси Неймарнинг қойилмақом тарзда ижро этган зарбаси олди-да ожиз қолишган. Франция чемпионатида 3,5 мавсумдан бери тўп тепаётган Неймар пенальтини голга айлантиришда деярли адашмаган. У пенальтидан 17 марта зарба бериб, 16тасини голга айлантирган. Бир марта нотўғри ижро этилган пенальтида ҳам, бразилиялик футболчи дарвозабонни алдашни уддалаган эди, аммо тепган тўпи дарвоза устунига бориб теккан. Пенальтини аниқ амалга ошириш бўйича кейинги ўринларда Серхио Рамос (16 зарбадан, 15 та аниқ) ва Андрей Крамарич (15 зарбадан, 14 та аниқ) жой олишган. Қолган футболчиларда 1 мартадан кўп хатога йўл қўйишган, масалан Роналду ва Месси зарба йўллашда 4 мартадан ноаниқ зарба йўллаган.

Неймар пенальтини ҳар доим бир хил тарзда тепади. Бразилиялик ҳеч қачон кучли зарба йўлламайди, шунчаки дарвозабонни бир нечта ҳаракатлар билан чалғитиб, секингина пенальтини ижро этади. У тўпга яқинлашаётган пайтда тезлигини бироз пасайтириб, қадамларини секин ташлаб, тўп ёнига келганда, бир марта тўхтаб олади ва дарвозага зарба йўллайди. Бу пайтда дарвозабон қайси томонга отилишини сездириб қўяди, яъни гавдасини қайсидир оёғига ташлайди ва шу томонга ташланади. Неймар эса қарама-қарши томонга қараб зарба йўллайди.



Мазкур суратда кўриниб турганидек, Неймар беришдан олдин бир нечта чалғитувчи ҳаракатларни ижро этди, лекин у ҳамон кўзларини дарвозадан узганича йўқ.


Иккинчи суратда эса, тўп ёнига яқинлашиб келди ва тезлигини бироз пасайтирди. Бу пайтда дарвозабон гавда оғирлигини чап оёғига ташлади.

Шундан сўнг, Неймар зарбани қарама-қарши томонга қараб ижро этган.

Пенальтини ушбу тарзда ижро этиш қанчалик тўғри ва футбол қоидаларига тўғри келади?

Франция чемпионатининг собиқ ҳаками Саид Энгимининг айтишича: "Пенальтини бу тарзда ижро этиш мумкин, фақат бир ҳолатда зарба ҳисобга олинмайди, яъни тўп ёнига келиб, бир неча сония давомида пауза сақлаш. Бу ҳолат ФИФА томонидан тақиқланган".

Дарвоқе, ушбу қоида Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси томонидан 2010-йилда жорий этилган ва бу қоида айнан Неймар сабаб имзоланган... Неймар "Сантос" сафида тўп тепиб юрган пайтида, пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Жарима тепиш пайтида тўғридан-тўғри дарвозабоннинг устидан кулди, яъни тўп қаршисига катта тезликда келиб, дарвозабон чап томонга отилганидан сўнг, зарба йўллаган. Бразилияда бу тарзда пенальти тепишни "парадинья" деб аташади. Неймар мазкур ҳаракатдан фойдаланишда ошириб юборгандан сўнг, "парадинья"лар ФИФА томонидан тақиқланди.

Яқинда "Canal+" Неймарнинг "парадинья" услубидан фойдаланмай тепган пенальтиларининг 84 фоизи аниқ чиқаётганини ҳисоблаб чиқишди. Мана унинг зарбалари харитаси:



Франциялик собиқ дарвозабони Микаел Ландро Неймарнинг пенальти ижро этиш услуби ҳақида қуйидаги фикрларни айди:

"У зарба бериш давомида дарвозабоннинг ҳамма ҳаракатларини кўради, сўнг қайси томонга тепиш ҳақида қарор қабул қилади. Неймар зарба бериш жараёнида кичик-кичик қадамлар билан тўп ёнига келади. Бу пайтда дарвозабон қайси томонга ташланиши ҳақида сездириб қўяди ва бразилиялик гол уради".

Ўтган ҳафта Неймар "Лорьян" дарвозасига иккита пенальтини амалга оширди ва иккисини ҳам ижобий томонга ҳал қилди. Икки пенальтини ҳам Ландро айтгани каби амалга оширган эди.

Неймарнинг пенальти тепиш техникаси "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос ижро этадиган услубга ўхшаб кетади. Тўғри, "Реал" ҳимоячиси зарба беришдан олдин дарвозабонларга нисбатан чалғитувчи ҳаракатларни жуда кам қўллайди ва у кўпроқ тўпга кучли зарба беришни афзал кўради. Аммо, моҳирона ижро этишда испанияликнинг ижроси, бразилиялик ҳамкасбиникидан сира қолишмайди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бразилиялик иқтидор эгаси Неймарнинг пенальтидан қанчалик усталик билан фойдаланиши ўз жамоасига шунчалик кўп фойда келтиради. Пенальти ҳозирги замонавий футболнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади ва ундан қанча моҳирона фойдаланилса, голга шунча чирой беради.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 13:19, 11.02.2021.
Ўқилди: 5112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.