Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»да амалга оширган рекордлари

Баҳо:
+ | -

Кеча "Манчестер Сити" жамоаси Аглия кубоги 1/8 финал доирасида сафарда "Суонси" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва барча мусобақалар доирасидаги кетма-кет 15-ғалабасини қўлга киритди.

Бу ғалаба билан "шаҳарликлар" Англиянинг юқори дивизиони жамоалари ўртасидаги рекордни ўрнатди. Ҳозир биз Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" бошқарувига келгандан сўнг, АПЛтарихида ўрнатган рекордлари ҳақида тўхталмоқчимиз.

Иккинчи ўрин билан орадаги фарқ

2017/18 йилги мавсумда "шаҳарликлар"нинг чемпион бўлиши мавсум якунланмасдан аниқ бўлиб улгурганди. Мавсум давомида 100 очко тўплаган "Ман. Сити" энг яқин таъқибчиси бўлган "Манчестер Юнайтед" жамоасидан 19 очко кўп жамғарган ҳолда, олтин медалларга эга чиққан. Бу очколар ўртасидаги фарқ АПЛ доирасидаги рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади. Бунгача ҳеч қайси жамоа бундай катта фарқ билан чемпион бўлмаган.

Мавсумда энг кўп очко ишлаш

2017/18 йилги мавсум манчестерликлар учун ҳақиқатдан омадли келган, чунки АПЛнинг кўплаб рекордларини янгилашнинг уддасидан чиққан. "Манчестер Сити" 38 учрашувнинг 32 мартасида ғалаба қозониб, 4 та учрашувда дуранг қайд этишган ҳолда 100 очкони қўлга киритишган. Бу нафақат АПЛда, балки қолган кўплаб кучли чемпионатларда ҳам камдан-кам учратиладиган ҳолат.

Энг кўп ой мураббийи

Пеп Гвардиола "шаҳарликлар" постига келгандан сўнг, нақ 9 марта ойнинг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритган. Бунгача ҳеч қайси мураббий бундай ютуққа эришмаган. Албатта, бунда жамоанинг меҳнати ҳам бор, аммо клуб қандай ўйин кўрсатиши мураббийга ҳам боғлиқ, бизнингча.

Мавсумда энг кўп тўп киритиш

Гвардиола "Ман. Сити" мураббийи этиб тайинланганидан иккинчи йилида жамоасини АПЛ тарихида бир мавсумдаги энг кўп тўп кирититган жамоага айлантирди. "Шаҳарликлар" нақ 106 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган. Шу пайтгача Англия чемпионати доирасидаги ҳеч бир жамоа бир мавсумда бунча гол киритишни уддасидан чиқмаган.

Бир мавсумда энг кўп ғалабани қўлга киритиш

Гвардиола жамоаси 2017/18 йилги мавсум давомида 32 марта рақибларини "танобини тортиб қўйган". Қизиқ томони, 2019/20 йилги мавсумда ҳам "Манчестер Сити" яна шунча ғалабани қўлга киритди, аммо бу сафар чемпион бўлиш насиб қилмади.

Ўз уйида ғалаба қозониш

“Шаҳарликлар" ҳар йили чемпион бўлмаса-да, ҳар йили қандайдир рекордларни такрорлайди ёки янгилайди. 2018/19 йилги мавсумда жамоа ўз уйида ғалаба қозониш бўйича, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" рекордини такрорлашни уддалади. Ўша мавсумда "Манчестер Сити" "Этиҳад стадиум"да 18 марта ғалаба қозонишга эришган.

Сафарда ғалаба қозониш

"Манчестер Сити" нафақат ўз уйида, балки сафар учрашувларида ғалаба қозониш бўйича ҳам АПЛ рекордчиси ҳисобланади. 2017/18 йилги мавсумда Пеп шогирдлари 16 марта рақиб стадионидан 3 очко билан қайтишни уддалашган.

Энг кўп мағлубиятсиз серия

"Шаҳарликлар" бу кўрсаткич бўйича ҳам АПЛ етакчиси ҳисобланади. Уларни 2017-йил 26-августдан, шу йилнинг 27-декабригача ҳеч қайси жамоа мағлубиятга учратишни уддасидан чиқолмаган. Шу вақт оралиғида улар 18 марта майдонга тушишган.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:43, 11.02.2021.
Ўқилди: 3528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.