Кириш Регистрация
21/03 04:00 Парагвай 1-0 Чили
21/03 05:45 Бразилия 2-1 Колумбия
21/03 06:30 Перу 3-1 Боливия
22/03 02:00 Эквадор - Венесуэла
22/03 04:30 Уругвай - Аргентина

Аллегри: "Муҳим ғалабага эришдик"

Баҳо:
+ | -
Фото: Getty Images

Италия чемпионатидан ўрин олган 17-туридан ўрин олган "Аталанта"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри 2012 йилни ғалаба билан бошлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди, айни вақтда, Карлос Тевес масаласини ҳал қилишдан бош тортди. Бу ҳақда "Football Italia" интернет-нашри хабар бермоқда.

"Аталанта" - "Милан" учрашуви россонериларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. 22-дақиқада Златан Иброҳимович пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада айнан Иброҳимовичнинг пасидан сўнг Кевин-Принс Боатенг ҳисобни 2:0га етказди.

"Баҳс жуда ҳам қизиқарли ҳам оғир бўлди. "Аталанта" бизга қарши ҳужумларга муаммо туғдиришга ҳаракат қилди, аммо шогирдларим ярим ҳимояда ишончли ўйин кўрсатишди. Жамоамиз бор кучи билан ҳаракат қилди, ташқаридан қараганда ҳаммаси осон кечганга ўхшагани билан, футболчиларимиз жиддий синовдан ўтишди", деди Аллегри.

"Алешандре Пато кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. У пенальти ишлади, бир қатор вазиятларни юзага келтирди, шунингдек, дарвоза тўсинини нишонга олди. Кевин-Принс Боатенгни ярим ҳимоядаги ўйинини яхши кўраман, у жамоамизга келганидан бери мен ундан шу нуқтада фойдаланиб келаман", деди италиялик мутахассис.

"Кейинги ўйин "Милан"га қарши дерби. Умид қиламанки, биз кетма-кет тўрт ўйинда ғалаба қозона оламиз", деди Аллегри.

Сўнгги ҳафталарда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Тевеснинг "Милан"га ўтиши ҳақида гап-cўзлар кўпайиб кетди, аммо Аллегри бу ҳақда фикр билдиришдан бош тортди.

"Мен бошқа жамоаларга тегишли футболчилар ҳақида фикр билдирмайман. Айни вақтда у "Манчестер Сити" ўйинчиси, шунинг учун ҳам Тевес ҳақида ҳеч нима дея олмайман", дея қўшимча қилди "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри.

Манба: www.football-italia.net
Киритилди: 23:36, 08.01.2012.
Ўқилди: 41897 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz