Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Моуриньо — IFFHS версияси бўйича XXI асрнинг энг яхши мураббийи деб топилди (+рўйхат)

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) XXI асрда жаҳоннинг энг яхши мураббийлари рейтингини эълон қилди.

58 ёшли португалиялик мутахассис фаолияти давомида «Порту» (2003/04) ва «Интер» (2009/10) билан икки марта Европа чемпионлар лигаси, шунингдек, «Порту» (2002/03) билан УЕФА кубоги ва «Манчестер Юнайтед» (2016/17) билан Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритган.

Моуриньо 4 марта — 2004, 2005, 2010 ва 2012 йилларда жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Ўтказилган сўровномада Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ва «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола учинчи ўринни банд этишди.

Арсен Венгер, Карло Анчелотти, Висенте дель Боске, Диего Симеоне, Дидье Дешам, Марсело Бьелса ва Фабио Капелло кучли ўнликка киришди.

Жозе Моуриньо (Португалия) — 226
Йоахим Лёв (Германия) — 213
Сэр Алекс Фергюсон (Шотландия) — 183
Хосеп Гвардиола (Испания) — 183
Арсен Венгер (Франция) — 181
Карло Анчелотти (Италия) — 165
Висенте дель Боске (Испания) — 157
Диего Симеоне (Аргентина) — 152
Дидье Дешам (Франция) — 131
Марсело Бьелса (Аргентина) — 121
Фабио Капелло (Италия) — 120
Гус Хиддинк (Нидерландия) — 112
Луис Фелипе Сколари (Бразилия) — 110
Рафаэль Бенитес (Испания) — 103
Марчело Липпи (Италия) — 100

Манба: iffhs.de
Киритилди: 12:33, 16.02.2021.
Ўқилди: 5729 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.