Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

«Навбаҳор» раҳбарияти мураббийлар билан йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовнинг ташаббуси билан иқтидорли ва ёш футболчиларга эътибор қаратиш мақсадида, ҳар ҳафта “Навбаҳор”нинг маслаҳатчи-мураббийи, шунингдек, фарм, U-21 ёшлар ҳамда U-18 жамоалари мураббийлари ўртасида йиғилиш ўтказиш йўлга қўйилди.     

Бугун “Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳда навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Унда клуб вице-президенти Отабек Саматов, “Навбаҳор”нинг маслаҳатчи-мураббийи, тажрибали мутахассис Виктор Жалилов, “Навбаҳор–фарм” жамоаси бош мураббийи Рашид Ғофуров, “Навбаҳор – U-21” ёшлар жамоаси мураббийлари – Усмон Асқаралиев ва Алишер Маҳмудов, “Навбаҳор – U-18” жамоаси мураббийи Аъзам Ражаббаев иштирок этишди.  

Йиғилиш давомида клуб вице-президенти Отабек Саматов “Навбаҳор”нинг барча тоифадаги мураббийлари вилоятимиздаги иқтидорли ҳамда маҳоратли футболчиларга кўпроқ эътибор қаратишлари, бу борада баҳамжиҳатликда, ўзаро бирликда, фикр алмашган ҳолда иш олиб боришлари лозимлигини таъкидлади.

Мураббийлар ҳам Отабек Арифовичнинг фикрларига қўшилган ҳолда, Наманган иқтидорли футболчиларга бой вилоят эканлиги, уларнинг иқтидорларини тўғри йўналтириш лозимлиги, “Навбаҳор” жамоаларидаги айрим  футболчилар Ўзбекистон терма жамоаларига номзод эканликлари, уларнинг маҳоратларидан оқилона фойдаланиш кераклиги борасида ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Жумладан, бу борада Виктор Жалилов ҳам ўз фикрини билдириб, иқтидорли ва ёш футболчиларни ўз ёшлари бўйича саралаб олиш кераклиги, улар асосий жамоа таркибидан жой олиш учун “Навбаҳор”нинг U-18, U-21 ёшлар ҳамда фарм жамоаларида ўйнаган ҳолда, яъни босқичма–босқич ўз маҳоратларини оширишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Усмон Асқаралиев ҳам иқтидорли ва ёш футболчиларга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги, уларни “Навбаҳор”нинг фарм, U-18, U-21 ёшлар жамоаларига кўпроқ жалб этиш борасида ўз фикрини билдирди.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:07, 16.02.2021.
Ўқилди: 2294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик