Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Владимир Козак АГМК футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

АГМК янги 2021 йилги мавсумга ҳар тарафлама жиддий ҳозирлик кўришда давом этмоқда.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан олиб борилаётган селекцион ишлар натижасида жамоа навбатдаги трансфер орқали таркибни янада шакллантирди.

Бу гал жамоа тажрибали футболчи Владимир Козак билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади. Козак эркин агент сифатида АГМК жамоасига ўтди.

Владимир Козак 1993 йил 12 июнь куни Наманган шаҳрида таваллуд топган. Футболчи профессионал фаолиятини 2010 йилдан эътиборан "Пахтакор" жамоасида бошлаган ва 11 мавсум давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган. Козак фаолияти давомида жами 299 ўйин ўтказиб, 24та голга муаллифлик қилган.

Козакнинг майдондаги асосий амплуаси марказий ярим ҳимоя ҳисобланади. Лекин универсал футболчи сифатида шаклланган иқтидор соҳиби майдоннинг исталган нуқтасида бир маромда ўйнаш қобилиятига эга. Козак таянч ёки марказий ярим ҳимоядан ташқари қанот ва марказий ҳимоячи ҳамда керак пайтда ҳужумкор вингер ролида ҳам ҳаракатлана олади.

Козак фаолияти давомида 5 карра Ўзбекистон чемпиони ва 3 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби ҳамда Лига кубогида зафар қучган.

«Пахтакор»даги 11 йиллик фаолиятидан кейин муҳитни алмаштирган Козак АГМК жамоасига ўтганидан кейинги фикрлари билан бўлишди:

"Кўпроқ футбол ўйнашни ва АГМК билан ҳам ўзимни синаб кўришни маъқул топдим. Олдимда қатор таклифлар бўлишига қарамасдан АГМКга ўтишни лозим топдим. Очиғи, мен пулни эмас, балки футболни танладим. Ўйлайманки, АГМКга жамоаси билан ОЧЛда муваффақиятли тўп тепиб, қатор ғалабаларга эришамиз. Бу йўлда янги жамоамга қўлимдан келган барча ёрдамни аямайман. Миржалол Қосимов билан бирга ишлаш менга ёқади. Раҳбарият ва мураббийлар томонидан билдирилган ишончни оқлашга ҳамда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламан. Хуллас, АГМКда айтиладиган шиорга амал қиламиз: Биз Бу Биз! Олға, АГМК».

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 09:45, 17.02.2021.
Ўқилди: 2605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.