Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Почеттино: "Эспаньол" тўғри йўлдан кетаяпти"

Баҳо:
+ | -
Фото: Getty Images

Барселонанинг "Эспаньол" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино "Барселона"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ўз жамоасини табриклашни хоҳлашини айтиб ўтди. Бу ҳақда Испаниянинг "AS" нашри хабар бермоқда.

"Эспаньол" ва "Барселона" ўртасидаги Каталония дербиси 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Фабрегас ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада Васкес ҳисобни тенглаштириб, "Эспаньол"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Бугунги катта ўйинимиз билан мен жамоамиз ўйинчилари ва мураббийлар штабини табриклашни хоҳлардим. Жамоа бугун матонат кўрсата олди. Биз қандай қийинчиликларга дуч келишимизни билардик ва довдираб қолганимиз йўқ", деди "Эспаньол" устози.

"Бу бизнинг фалсафамиз, бизнинг ишимиздир. Кўпчилик бизнинг иш услубимизга шубҳа билан қараганди, аммо бугунги ўйин, унда қайд этилган натижа биз тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатиб берди", деди Почеттино.

"Ўйин сўнггида бизнинг дарвозабонимизга нима қилди? Кристиан Альварес мушагида оғриқ сезди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканлигини энди биламиз", дея қўшимча қилди "Эспаньол" бош мураббийи Маурисио Почеттино.

"Эспаньол" Испания чемпионатидаги 17 тур учрашувларидан cўнг 24 очко тўплагани ҳолда мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда. Жамоа 18-турда "Севилья" меҳмони бўлади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 07:39, 09.01.2012.
Ўқилди: 38151 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик