«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Асад Собиржонов 2021 йил охиригача "Қўқон-1912" жамоасига ижарага берилди.
"Футбол академиямиз тарбияланувчиси саналган Собиржонов кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Қўқон-1912" жамоасига ижарага берилди. Умид қиламизки, унинг ушбу жамоадаги фаолияти омадли бўлади ва Асад келажакда "Пахтакор"нинг ғалабаларига ўзининг муносиб улушини қўшади", — дейилади "Пахтакор" тарқатган хабарда.