Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Аргентинанинг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби маълум

Баҳо:
+2 | -

Аргентина терма жамоаси мураббийлар штаби 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун якуний таркибни эълон қилди. Рўйхатни топширишнинг охирги муддати 30 май этиб белгиланган эди, кенгайтирилган таркиб эса 11 май куни маълум қилинганди. Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар сўнгги мундиал ғолиблари ҳисобланади.

«Интер Майами»нинг 38 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасидаги «Филадельфия»га қарши ўйинда жароҳат олганига қарамай, 26 кишилик таркибга киритилди. Бу унинг фаолиятидаги кетма-кет олтинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Месси шу вақтгача мундиалларда 26 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

Терма жамоанинг тўлиқ таркиби:

  • Дарвозабонлар: Эмилиано Мартинес («Астон Вилла», Англия), Херонимо Рулли («Марсель», Франция), Хуан Муссо («Атлетико», Испания).

  • Ҳимоячилар: Науэль Молина («Атлетико», Испания), Николас Отаменди («Бенфика», Португалия), Кристиан Ромеро («Тоттенхэм», Англия), Николас Тальяфико («Лион», Франция), Лисандро Мартинес («Манчестер Юнайтед», Англия), Гонсало Монтиэль («Ривер Плейт»), Факундо Медина, Леонардо Балерди (иккиси ҳам — «Марсель», Франция).

  • Ярим ҳимоячилар: Валентин Барко («Страсбур», Франция), Джовани Ло Чельсо («Бетис», Испания), Леандро Паредес («Бока Хуниорс»), Родриго Де Пауль («Интер Майами», АҚШ), Энцо Фернандес («Челси», Англия), Алексис Мак Аллистер («Ливерпуль», Англия), Эксекиэль Паласиос («Байер», Германия).

  • Ҳужумчилар: Нико Пас («Комо», Италия), Хосе Мануэль Лопес («Палмейрас», Бразилия), Лионель Месси («Интер Майами», АҚШ), Лаутаро Мартинес («Интер», Италия), Джулиано Симеоне, Николас Гонсалес, Тьяго Альмада, Хулиан Альварес (барчаси — «Атлетико», Испания).

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси «J» гуруҳида Австрия, Жазоир ва Иордания билан куч синашади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:28, 29.05.2026.
Ўқилди: 2963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6880]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4770]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3218]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3076]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3071]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2525]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2230]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2001]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1940]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик