Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси катта трансферларга қўл урмоқда.
Маълумотларга қараганда, ғузорликлар чилилик Хосе-Луис Вильянуэвага таклиф билан чиқишган. Айни пайтда ҳужумчи “Шўртан” таклифини кўриб чиқмоқда. Воқеалар ривожи ижобий тус оладиган бўлса, Вильянуэва “Шўртан”нинг БААдаги йиғинига келиб қўшилади.
Кўпчиликка маълумки, ушбу ҳужумчи “Бунёдкор”даги ўйинлари орқали қандай кучга эга эканлигини намойиш этиб берган. Вильянуэва “қалдирғочлар” сафини тарк этганидан сўнг Хитойнинг “Тяньцзинь Теда” клубига ўтиб, чин юртида кумуш медаллар соҳиби бўлди. У ўтган мавсумни ўз юртида “Универсидад Католика” клубида ўтказди ва Чили чемпионлиги ҳамда кубогини қўлга киритди.