"Арсенал" ярим ҳимоячиси Анрей Аршавин Англия Кубоги 3-босқичи доирасида бўлиб ўтган "Лидс"га қарши учрашув ҳақида ўз фирларини билдириб ўтди.
"Ишончим комилки, инглиз футболининг ашаддий муҳлисилар и ўтган йилги кубок бахсларининг айнан мана шу босқичида бўлган "Лидс" билан драмматик ўйинни яхши эслашади. Ўша ўйинда биз мағлубиятга учраётган эдик. Яхшиямки, иккинчи бўлимда, ўйин охирлаб қолгганда бир амаллаб пеналтидан ҳисобни тенглаштиришга мувоффақ бўлганмиз. Бугун ўша ўйин такрорланишини истамагандик".
"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биз бутун ўйин устунлика эга бўлдик. Лекин аниқ зарбалар етишмади. Кейин эса ҳаммаси ўзгарди. "Арсенал" афсонаси Анри қайтди. У тўпни ажойиб тарзда қаерга йўллаш лозим бўлса ўша ерга жойлаб қўйди."
"Албатта Анрининг қайтишини мухлислар интиқлик билан кутишганди. Тьерри "Арсенал" тарихидаги энг кучли ҳужумчи. Адашмасам 230тача голга муаллифлик қилган. Қанчадан қанча голли узатмалар амалга оширган. Шунинг учун ҳам унинг қайтишини уни мухлислар қанчалик кутишганини тушуниш мумкин. Барча газета ва журналлар, интернет-нашрлари унинг қайтишига катта эътибор қаратишди. Ҳамма кутган воқеа юз берди. Юлдуз жуда ёрқин қайтди".